Энг кучли боксчилар аниқланди
Тошкентдаги “Универсал” спорт саройида ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.
Тошкентдаги “Универсал” спорт саройида ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.
Мусобақада умидли спортчиларимиз 15 вазн тоифасида рақобатлашди.
Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз бокс федерацияси томонидан ўтказилган чемпионатда Мирали Мавлонов, Суннат Ёқубов, Ҳожиакбар Маҳмудов, Хуршид Авазов, Абдуллоҳ Мадаминов, Умидулло Абдурасулов, Далер Бозоров, Жаҳонмурод Имомалиев, Аслиддин Бобоев, Фазлиддин Эркинбоев, Муҳаммадсобир Аловуддинов, Раҳматулло Бойматов, Самандар Жалолов, Абдулҳофиз Муҳаммадинов ва Мирзажон Аҳмедов олтин медални қўлга киритди.
Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни 3 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғарган Тошкент шаҳри жамоаси эгаллади. Кучли учликдан эса Наманган ва Андижон вилоятлари боксчилари жой олди. Бухоролик Далер Бозоров эса мусобақанинг энг яхши спортчиси деб топилди.
– 75 кг вазн тоифасида барча рақибларимни енгиб, мамлакат чемпиони бўлганимдан хурсандман, – деди Самандар Жалолов. – Мусобақа давомида ҳар бир жанг мен учун оғир ўтди. Бироқ, мураббийларимнинг ўз вақтида берган тўғри кўрсатмалари сабаб ғолиб бўлдим.