Элтой – саҳро бағридаги мўъжиза
Навоий вилояти Конимех тумани ҳудудидаги Элтой овулида 200 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.
Навоий вилояти Конимех тумани ҳудудидаги Элтой овулида 200 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.
Ҳудудда чорвачилик турмушнинг муҳим қисмига айланган. Аҳолининг аксар қисми ушбу соҳа билан шуғулланиб, рўзғор тебратади.
Элтойликлар қадим анъаналар, урф-одатлар, маданий мерос намуналарини асрлар оша асраб-авайлаб келмоқда. Бу ерда дўмбира садоси остида халқ термаларини, ялла ва лапарларни маҳорат билан ижро этадиган кишиларни кўплаб учратиш мумкин.
Ўтган 2019 йили «Обод қишлоқ» дастури доирасида Элтой овулида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ички йўллар асфальт қилиниб, йўл бўйига тунги чироқлар ўрнатилди. Шунингдек, аҳоли хонадонлари таъмирланди, янги мактаб барпо этилди ва ичимлик суви тармоғи янгиланди. Мухтасар айтганда, овул «Саҳро бағридаги мўъжизавий маскан»га айланди.


