Эликқалъа ёшлари истеъдодини намойиш этди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Эликқалъа тумани маданият саройида маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилаётган “Ёшлар овози” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Танловнинг қуйи – маҳалла босқичида 10-15, 16-22, 23-30 ёш тоифасида 400 нафар ўғил-қиз иштирок этди. Уларнинг 48 нафари туман босқичида беллашиш имкониятини қўлга киритди.
Туман босқичида иштирокчилар бахшичилик, анъанавий ижро, опера, эстрада йўналишлари бўйича ўзаро беллашди. Ҳайъат аъзолари томонидан маҳорати юқори баҳоланган 10 нафар иштирокчи танловнинг ҳудудий босқичига йўлланма олди.
[gallery-6668]
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат) ЎзА