Элиева Мехринисо Фахритдиновнанинг тиббиёт фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Аёлларда ўз жонига қасд қилиш ва унга мойилликни суд-тиббий баҳолаш мезонлари» мавзусида
Элиева Мехринисо Фахритдиновнанинг 14.00.24 – Суд тиббиёти ихтисослиги бўйича «Аёлларда ўз жонига қасд қилиш ва унга мойилликни суд-тиббий баҳолаш мезонлари» мавзусидаги тиббиёт фанлари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03 Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгашнинг 2026 йил 24 октябрь куни соат 12:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Фаробий кўчаси 2-уй.
Тел.: (+99878) 150-78-14; Факс: (+99878) 150-78-14