Электротехника саноатида катта технологик сакрашни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди
Президентимиз электротехника саноатидаги навбатдаги вазифа ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтириш билангина чекланмасдан, катта технологик сакрашни амалга ошириш эканини таъкидлади.
Масалан, 2030 йилгача энергия сақлаш қувватларини 4,5 гигаваттга етказиш режалаштирилган. Хорижлик ҳамкорлар ушбу лойиҳаларда маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланишга тайёр, аммо улар учун зарур айрим ускуналар ҳали мамлакатимизда ишлаб чиқарилмаяпти.
Шунингдек, савдо мажмуалари, корхоналар, уй-жойлар ва кўчаларда видеокузатув ускуналарига талаб ортиб бормоқда. Уларнинг ички бозордаги йиллик эҳтиёжи 200 миллион долларга етади, қўшни мамлакатлар бозорини ҳисобга олганда эса 600 миллион доллардан ошади. Бухородаги “Digital security” ва Самарқанддаги “Samvision” корхоналари ўз дастурий таъминоти асосида йилига 2 мингта камера ишлаб чиқармоқда.
Бундай лойиҳаларни кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
ЎзА