Элчи: Барча ватандошларимизни Мустақиллик айёми билан табриклайман! (+видео)
Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Миллий ахборот агентлиги — ЎзА орқали юртимиз аҳолиси ва кун чиқар юртда яшаётган ватандошларимизни Мустақилликнинг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этди.
Дипломат ўз табригида Истиқлол байрами ҳар бир ўзбекистонлик учун юксак ғурур ва ифтихор рамзи эканини таъкидлаб, юртимизга тинчлик-осойишталик, халқимизга фаровонлик, мамлакатимизга тараққиёт тилади.
Шунингдек, М.Абдураҳмонов Японияда яшаётган ва меҳнат қилаётган барча ватандошларимизни ушбу қутлуғ айём билан табриклаб, уларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, ишларида муваффақият ва Ватанимиз билан доимо яқин алоқада бўлиб яшашини тилади.
Элчи барчани Ўзбекистоннинг энг улуғ ва энг азиз байрами – Мустақиллик куни билан яна бир бор муборакбод этиб, хонадонларга файз-барака, юртдошларимизга бахт, хотиржамлик тилади.
ЎзА дипломатимиз билан икки давлат ўртасидаги кўп қиррали шериклик, муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболи тўғрисида видео-интервью ҳам уюштирди.
Беҳруз Худойбердиев,
Искандар Исматов (видео),
ЎзА
Токио, Япония