ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА
“VELOMAX” масъулияти чекланган жамиятида тайёрланаётган велосипедларга истеъмол бозорида талаб юқори.
Истиқболли лойиҳалар ўрганилмоқда
“VELOMAX” масъулияти чекланган жамиятида тайёрланаётган велосипедларга истеъмол бозорида талаб юқори. Шу пайтга қадар бу турдаги маҳсулотларнинг аксарияти хориждан келтирилган. “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида жорий қилинган лойиҳа маҳаллий шароитда 17 турда юқори сифатли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятини берди. Янги тармоқ бир вақтнинг ўзида 40 нафарга яқин ёшлар бандлигини таъминлади.



Дарвоқе, шу йилнинг дастлабки ойида корхонада 133,3 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспортга йўналтирилган эди. Айни кунда “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида яна 48 та истиқболли лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Бунинг натижасида бир вақтнинг ўзига 5 мингга яқин иш ўрни яратилади.