Экстернат имтиҳонлари — таълимдаги узилишларни бартараф этиш имконияти
Айрим фуқаролар турли ҳаётий сабаблар туфайли мактаб таълимини тўлиқ якунлай олмайди ёки 9 ва 11-синфни тамомлаганлиги ҳақидаги шаҳодатномани ўз вақтида қўлга киритмайди.
Бугунги кунда эса улар учун билим ва кўникмаларини расман тасдиқлаш имконини берувчи экстернат тартибидаги якуний имтиҳонлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилаётган мазкур имтиҳонлар фуқароларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, уларнинг кейинги ўқиш ёки меҳнат фаолияти учун зарур бўлган ҳужжатни қўлга киритишга хизмат қилмоқда. Бу эса ҳар бир инсонга ўз билим даражасини намоён этиш ва келажакдаги режаларини амалга ошириш учун янги имкониятлар эшигини очади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, экстернат тартибидаги якуний имтиҳонлар белгиланган умумтаълим мактабларида ташкил этилади. Унда иштирокчилар 9 ёки 11-синф дастури бўйича фанлардан ёзма ва оғзаки шаклда синов топширади. Имтиҳон натижаларига кўра талаб этилган баллни тўплаган фуқароларга умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА