Экспортбоп мева етиштириш ҳажми кенгаймоқда
Бухоро туманидаги “Сиёвуш Агро” масъулияти чекланган жамияти томонидан Боғикалон маҳалласи ҳудудидаги 101 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилмоқда.
Бухоро туманидаги “Сиёвуш Агро” масъулияти чекланган жамияти томонидан Боғикалон маҳалласи ҳудудидаги 101 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилмоқда.
Экспортбоп мева маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 25 миллиард сўм бўлиб, шундан 20 миллиарди банк кредити ҳамда 5 миллиард сўми корхонанинг ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилади.
Боғга куз ва баҳор фаслларида турли мева кўчатларини экиш режалаштирилган.

