Эгамбердиева Муқаддас Гупронқул қизининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Мультимедиа воситалари асосида тайёрлов гуруҳи болаларини ижодий ҳикоя тузишга ўргатиш методикасини такомиллаштириш” мавзусида
Эгамбердиева Муқаддас Гупронқул қизининг 13.00.08 - Мактабгача таълим-тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича “Мультимедиа воситалари асосида тайёрлов гуруҳи болаларини ижодий ҳикоя тузишга ўргатиш методикасини такомиллаштириш” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.03.05 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 21 май куни соат 9:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 27-уй, Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Тел.: (99871) 276-75-26; факс: (99871) 276-76-51
e-mail: kengash@edu.uz.