Дзюдочиларимизнинг жаҳон чемпионатидаги илк рақиблари аниқ бўлди
Эквадорнинг Гуаякиль шаҳрида дзюдо бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди. Унда дунёнинг 59 давлатидан 457 нафар ёш дзюдочи иштирок этмоқда. Қувонарлиси, мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам ғолиблик учун асосий даъвогарлар қаторида татамига чиқади.
Чемпионатга ташланган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг мусобақадаги илк рақиблари маълум бўлди. Мусобақанинг биринчи кунги беллашувлари Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.
Қуръа натижаларига кўра, терма жамоамиз вакиллари қуйидаги рақиблар билан баҳс олиб боради:
Ўғил болалар:
-50 кг: Саҳохўжа Сайфуллоев – Эмилиано Гарсия (Эквадор)
-55 кг: Бобур Юсупов – Николос Муштараули (Грузия) / Хуан Сориано (Эквадор)
-60 кг: Абубакр Сатторов – Амир Темирбаев (Канада)
-60 кг: Давлат Аҳроров – Санжар Абдилдаев (Қирғиз Республикаси) / Хуан Най-Сюань (Хитой Тайпейи)
-66 кг: Акромжон Каримов – Георгий Капанадзе (Грузия) / Сергей Геворгян (Арманистон)
-73 кг: Беҳрузбек Усмонов – Михаил Беляков (АҚШ)
-81 кг: Самандар Суннатов – Рубен Корона (Мексика) / Даниэль Юрковши (Франция)
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов – Сем Деннемон (Франция) / Мунгундул Батжаргал (Мўғулистон)
+90 кг: Алибек Дурдиев – Георгий Лалиашвили (Испания) / Маркус Роса (Бразилия)
Қизлар:
-40 кг: Ирода Сирожиддинова – Сунай Саламова (Озарбайжон) / Соёл-Эрдэнэ Гансух (Мўғулистон)
-44 кг: Дилафруз Болтабоева – Стефани Алдана (Колумбия) / Шен Тинг-Ю (Хитой Тайпейи)
-44 кг: Алина Колючева – Стаматина Ураница (Греция)
-48 кг: Чарос Ҳикматова – Мия Мари Бирманн (Германия)
-48 кг: Моҳинур Оллаберганова – Жорданна Эспин (Эквадор)
-57 кг: Зиёда Жавлонова – Юлия Семко (Польша)
-57 кг: Зуҳра Алимова – Мариям Гулиашвили (Грузия) / Доменика Тенесака Пералта (Эквадор)
-63 кг: Паризода Йўлдашева – Анудари Энхтайван (Мўғулистон)
-63 кг: Гулсанам Ҳазратова – Далида Элгарбави (Миср)
-70 кг: Пошшажон Жумабоева – Мария Элени Папайоанну (Греция).
Ўзбекистонлик ёш дзюдочиларнинг жаҳон чемпионатидаги иштироки мамлакат спорт мухлислари томонидан катта қизиқиш билан кузатилмоқда. Терма жамоамиз вакиллари татамида муносиб иштирок этиб, медаллар учун кураш олиб бориши кутилмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА