Дзюдочиларимиз Қозоғистон турнирида беллашмоқда
Бугун, 8 май куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумидаги нуфузли мусобақа бошланди.
36 та давлатнинг 300 нафарга яқин маҳоратли дзюдочилари иштирок этаётган нуфузли турнирда Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоасининг 13 нафар аъзоси ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Кеча халқаро турнирга қуръа ташлаш маросими ўтказилиб, дзюдочилар илк рақибларини билиб олди.
Дзюдочиларимиз учун қуръа натижалари қуйидагича кўриниш олди:
Аёллар:
-48 кг: Севинч Муродова - Кристина Дудина (Россия)
-48 кг: Фотима Турсунбоева - Сабина Зележки (Венгрия)
-52 кг: Умида Жуманиязова - Габриела Консейсао (Бразилия)
-63 кг: Севинч Исоқова - Ганҳайҳ Болт (Мўғулистон)
+78 кг: Дурдона Низомиддинова - Жиованна Сантос (Бразилия).
Эркаклар:
-60 кг: Камолиддин Бахтиёров - Шокир Гаюбов (Тожикистон)
-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев - Эрҳембаяр Баттогтоҳ (Мўғулистон)
-66 кг: Анвар Иброҳимов - Девид Иккес (Германия)
-73 кг: Низомиддин Тошпўлатов - Аарон Сзабо (Венгрия)
-73 кг: Ҳожиакбар Тошев - Ангсарбек Гайнуллин (Қозоғистон)
-90 кг: Рамазон Аллаберганов - Эниэл Кароли (Франция)
-100 кг: Тўлқин Турдиев - Никола Павловсикй (Македония).
Бугун халқаро турнир дастурига мувофиқ эркаклар -60, -66 килограммда, аёллар -48, -52, -57 килограммда беллашади.
Кун давомидаги беллашувларда терма жамоамиз аъзоларидан Севинч Муродова, Фотима Турсунбоева, Умида Жуманиёзова, Камолиддин Бахтиёров, Абдураҳим Нутфуллоев ва Анвар Иброҳимов ўз омадини синовдан ўтказади.
Халқаро турнир мусобақалари 10 майга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА