Дзюдочиларимиз Парижга йўл олди
Эртага Франция пойтахти Париж шаҳрида “Катта дубулға” туркумига кирувчи янги мавсумнинг илк нуфузли турнири бошланади. Ҳар бир вазнда дунёнинг энг кучли дзюдочиси бўлишга даъвогарлар турнирининг мукофот жамғармаси 154 минг еврони ташкил этмоқда.
53 мамлакатнинг 300 нафардан зиёд вакиллари иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Баҳром Ботуров, Шаҳрам Аҳадов ва Ўткирбек Тўрабоев ғолиблик учун кураш олиб боради.
Бугун, 31 январ эрта тонгда Искандар Расулов ва Санжар Усманалиев мураббийлигидаги мамлакатимиз спортчилари Парижга йўл олди.
Халқаро турнир 2 февралга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА