Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатида қатнашмоқда
Бугун, 16 апрель куни Хитойнинг Ордос шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида ўтказиладиган Осиё чемпионатининг илк кунида эркаклар -60, -66, аёллар эса -48, -52 килограмм оғирликда беллашади.
19 та давлатнинг 200 нафарга яқин дзюдочиси иштирок этаётган қитъа чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг 16 нафар аъзоси совринли ўринларга даъвогарлик қилади.

Қитъа биринчилигининг илк кунги беллашувларида терма жамоамизнинг 5 нафар аъзоси татамида ўз омадини синовдан ўтказади.
Дзюдочиларимизнинг илк даврадаги учрашувлари:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова — Шен Йи-Чун (Хитой Тайпейи)
-52 кг: Сита Қадамбоева — Лам Ти Нган Ҳа (Вьетнам)
-60 кг: Самариддин Қўчқоров — Вей Линг Юн (Хитой)
-60 кг: Достон Рўзиев — Константин Симеонидис (БАА)
-66 кг: Замоҳшари Бекмуродов — Ан Хюн Ву (Корея Республикаси)
Т.Рўзиев,
ЎзА