Дзюдочиларимиз Абу-Даби турнирида қатнашади
Айни кунларда мамлакатимиз дзюдочилари жорий йилнинг 20-22 октябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликлар пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўтадиган "Катта дубулға" турнирига ҳозирлик кўрмоқда.
Умумий мукофот жамғармаси 154 000 евро бўлган нуфузли мусобақада 67 та давлатнинг 456 нафар дзюдочиси совринли ўринлар ҳамда Париж-2024 Олимпиадасининг рейтинг очколари учун кураш олиб боради.
Мазкур нуфузли мусобақада миллий терма жамоамизнинг 9 нафар спортчиси баҳс олиб боради, дея хабар бермоқда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати.
Т. Рўзиев, ЎзА.