Дзюдочилар Байрут баҳсларига тайёрланмоқда
Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё-Океания чемпионатига ҳозирлик кўрмоқда. Жорий йилнинг 4-5 декабрида Ливан пойтахти Байрут шаҳрида ўтадиган мазкур чемпионатда мамлакатимиз дзюдочилари тўлиқ таркиб билан қатнашиши кутилмоқда.
Шу кунларда терма жамоамиз аъзолари Ўзбекистон дзюдо федерацияси спорт мажмуасида чемпионат олдидан ўтказилаётган машғулотларда иштирок этишмоқда.

Бугунгача ушбу мусобақада иштирок этиш учун 16 та давлат терма жамоалари талабномаларни тақдим этган. Чемпионат ўғил ва қиз болалар ўртасида еттитадан вазн тоифасида ўтказилади.
Т. Рўзиев, ЎзА