Душанбеда навбатдаги уч қаватли кўприк бунёд этилмоқда
Ҳозирда бундай уч даражали эстакаданинг иккитаси фаолият юритмоқда. Яна иккитаси, пойтахтда уларнинг сони тўрттага етади.
«Ховар» агентлигининг ёзишича, 2025 йилгача пойтахтда уч қаватли эстакадалардан ўнтаси қуриб битказилади. Умуман Душанбе шаҳрининг бош режаси доирасида 20 та уч қаватли чорраҳа қурилиши кўзда тутилган.
Тожикистон президенти Имомали Рахмоннинг ўтган йил декабрь ойида мамлакат парламентига йўллаган мурожаатида мустақиллик йилларида йилнинг исталган вақтида ҳудудлараро йўлларда йўловчи ва юк ташишда узилишлар ҳамда тўсиқлар бўлмаслиги учун 59 та давлат инвестициявий лойиҳаси амалга оширилгани айтилади. Натижада 2400 километр йўл, 326 та кўприк, 6 та автомобиль туннели ва 219 километр темир йўл фойдаланишга топширилган.
«Ховар» агентлиги Жаҳон иқтисодий форумининг дунё йўлларининг сифати бўйича тадқиқотлари натижасига таяниб ёзишича, Тожикистон йўлларнинг сифатлилиги бўйича дунё мамлакатлари рейтингида 70-ўриндан 50-ўринга кўтарилган. Натижада Тожикистон йўлларнинг сифати бўйича Таиланд, Индонезия, Эрон, Грузия, Кувайт ва ҳатто Европанинг Италия, Бельгия, Польша, Исландия ҳамда Венгрия мамлакатларини ҳам ортда қолдириб, дунёнинг энг юқори 50 талигига кирган.