Дунё суратларда
ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

Буюк Британия: Тўлин ой Гластонбери-Тор тепалигидаги Сент-Майкл минораси ортидан кўтарилмоқда. Ой нурини булут қисман тўсиб турибди.

Ҳиндистон: Аёллар Карам дарахтига бағишланган ҳосил байрами Карам Пужа маросимида дуо ўқияпти.

Хитой: Халқ санъаткорлари анъанавий куз авжи байрами муносабати билан оловли санъат томошасини намойиш этмоқда.

Шимолий Ирландия: Портадаун шаҳридаги католиклар яшайдиган Гарваги-роуд кўчасида одамлар тўпланди. Протестантлар “Оранж” ордени аъзолари анъанавий Драмкри паради доирасида шу ҳудуддан ўтади.

Бразилия: Фаоллар Бразилия умумий сайлови арафасида Видигал фавеласида мамлакат Президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг улкан пуфак тасвирини намойиш этди.

Ғазо: Фаластинлик болалар Жабалия қочқинлар қўналғасида футбол ўйнаяпти.

Янги Зеландия миллий денгиз чўчқалари кўргазмасида совриндор жонивор ғолиблик тасмаси билан безатилди.

Таиланд: Кучли ёмғирдан сўнг сув босган ҳудудда бола хавфсиз жойга олиб ўтиляпти.
Фардона Яхшибоева, ЎзА