Дунё суратларда
ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

Буюк Британия. Канализация ифлосланишига қарши бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари авж олди. Таъкидланишича, Қиролликда бир вақтнинг ўзида 50 дан ортиқ акция ўтказилган. Намойишчилар ҳукуматдан оқова сувларнинг ифлосланишини тўхтатишни талаб қилмоқда.

Туркия. Ўлка ҳаво кучлари Чанаккаледа F-16 қирувчи самолётларида ҳарбий машғулот ўтказмоқда.

Жанубий Корея. Сеулда ўтказилган Лотос чироқлари фестивалида робот-андроидлар будда монархлари кийимида парадда иштирок этди.

Ҳиндистон. Анантнаг ҳудудидаги фермада ишчилар атиргуллардан атир мойи олиш учун гулларни эрталаб қуёш чиқмасидан аввал териб олишади, чунки бу пайтда гул баргларида эфир мойлари энг кўп миқдорда сақланади.

Хитой. Шинжонда туялар карвони қор билан қопланган яйлов орқали кўчиб ўтмоқда.

Испания. “Noche en Blanco” фестивали доирасида мусиқачилар Малага шаҳрининг тарихий маркази ва музейларида бепул концертлар уюштирмоқда.

Ливия. Мамлакат миллий армияси Рас ал-Алба ҳудудида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА