Долзарб масалаларда ижтимоий шериклик
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан “Бандликни таъминлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишда ижтимоий шерикликнинг ўрни” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан “Бандликни таъминлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишда ижтимоий шерикликнинг ўрни” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), вазирлик ва давлат қўмиталари, Савдо-саноат палатаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Тошкент давлат юридик университети ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотлари мутасаддилари иштирок этди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Т.Норбоева, Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А.Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори А.Тўраев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, инсон омилига устувор аҳамият қаратиш, халқимиз, айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар учун қулай меҳнат шароитлари яратиш доимий эътиборда эканини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қaбул қилинган “Ижтимoий шeриклик тўғрисидa”ги қoнун фуқaрoлик жaмияти институтлaри янaдa ривoжлaнишигa эришиш ҳамда aмaлгa oширилaётгaн ислоҳoтлaрнинг oчиқлиги, oшкoрaлиги ва сaмaрaдoрлигини тaъминлaшда муҳим aҳaмиятга эга.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш, фан, таълим, маданият ва спортни ривожлантириш, табиатни муҳофаза қилиш, ёшларга оид сиёсат соҳаларида ижтимоий-иқтисодий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга ижтимоий шериклик тамойиллари асосида ёндашилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ва Савдо-саноат палатаси ўртасида 2014-2016 йиллар учун имзоланган ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид Бош келишув асосида тузилган жамоа келишувлари ва шартномалари орқали ходимлар ижтимоий ҳимояси ва меҳнат муҳофазасини кучайтириш, бандликни таъминлаш, ходимларни соғломлаштириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали 2014 йилда эҳтиёжманд оилалар ва боқувчисини йўқотган фуқароларга 116 миллиард 969,7 миллион сўмлик ижтимоий кўмак берилди. Ходимларнинг фарзандларига чет тилларини ўргатиш, ёш оналарга моддий ёрдам кўрсатиш, юртимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар, уй-жой қурилишида ёш оилаларга фоизсиз ссудалар бериш, тармоқ корхоналарига алоқадор кам таъминланган оилалар фарзандлари учун ўқув қуроллари, дарсликлар харид қилишга кўмаклашиш доимий эътиборда бўлди.
Тасдиқланган режа асосида ўтган йилда касаба уюшмалари ходимлари томонидан 6 минг 500 га яқин корхона ва ташкилотда қарийб 46 минг янги иш ўрни яратилгани ўрганиб чиқилди. Таҳлил натижалари бўйича меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармалари, бандликка кўмаклашиш марказлари билан биргаликда тегишли хўжалик раҳбарларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ тавсиялар берилди.
Давра суҳбатида ижтимоий шериклик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ижтимоий шерикликни амалга ошириш шакллари, маҳаллий ҳокимият органларининг ижтимоий шерикликдаги иштироки каби масалалар муҳокама этилди.