Доғистонда тошқин: 40 га яқин уй сув остида қолди
Доғистоннинг Дербент туманида юз берган сел ва кўчкилар оқибатида 40 га яқин уй сув остида қолди, деб хабар бермоқда “РИА Новости” нашри.
Таъкидланишича, воқеадан сўнг Доғистон Республикаси Халқ Ассамблеяси раиси Заур Аскендеров Дербент туманида содир бўлган табиий офат оқибатларини кўздан кечирган. Шунингдек, энг кўп жабрланган “Нижний Джалган” ва “Олий Митаги” қишлоқларидаги маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашиб, вазиятни ўрганган.

У табиий офатдан жабр кўрган барча муҳтожларга тезда зарур ёрдам кўрсатилиши, етказилган зарар ҳар томонлама қопланишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, дам олиш кунлари Доғистонда кучли ёғингарчилик натижасида кенг кўламли сув тошқинлари, электр тармоқларида узилишлар юзага келди. Натижада Республиканинг бешта шаҳри ва учта туманида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Г.Сатторова, ЎзА