“Дэвис кубоги“: II Жаҳон гуруҳидаги рақибимиз Ҳонгконг
Теннис бўйича эркаклар терма жамоалари ўртасида ўтказиб келинаётган анъанавий “Дэвис кубоги“ мусобақасининг II Жаҳон гуруҳига қуръа ташланди.
Унга кўра, терма жамоамизнинг навбатдаги рақиби Ҳонгконг термаси бўлди. Ушбу терма жамоалар баҳси сентябрь ойида ўтказилади. Бироқ айни дамда мазкур беллашув қандай қопламали кортда ва давлатда ўтиши ҳамда аниқ санаси номаълум.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида “Дэвис кубоги”нинг I Жаҳон гуруҳи плей-офф босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Босния ва Герцеговинага имкониятни бой бериб қўйган эди. Бунинг натижасида теннисчиларимиз II Жаҳон гуруҳига тушиб қолди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА