Депутат ногиронлик аравачаси совға қилди
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати Ўктам Саидмуродов Наврўз байрами кунлари Жомбой туманидаги маҳаллаларда бўлиб, сайловчилари билан учрашди.
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати Ўктам Саидмуродов Наврўз байрами кунлари Жомбой туманидаги маҳаллаларда бўлиб, сайловчилари билан учрашди. Ногиронлиги бўлган кишилар, бемор ва қариялар хонадонига бориб, улардан ҳол сўради.
Жумладан, Зарафшон маҳалласида яшовчи II гуруҳ ногирони Равшан Жўрақулов билан суҳбат чоғида отахон ногиронлик аравачаси йўқлиги сабабли кўча-кўйга чиқолмаслигини айтди. Депутат шу заҳоти отахоннинг бу ўкинчига ечим топишга ҳаракат қилди. Равшан акага ногиронлик аравачаси келтириб берилди.
– Аввало, ҳеч ким бундай воситага муҳтож бўлмасин, – дейди Равшан ака. – Лекин иложсиз қолганингиздан кейин, аравачага ҳам зарурат сезаркансиз-да. Депутатимиз уйга келиб, ҳол сўраганида шу ҳақда гапиргандим, ўша куннинг ўзида аравача келтириб беришди.