Давлатободда янги спорт мажмуаси очилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Ёш куч” стадионида замонавий спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Асланов ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов иштирок этди.
[gallery-9082]
Тадбирда сўз олганлар юртимизда спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, наманганлик спортчи ёшларга келгуси мусобақаларда омад тилади.
Ушбу комплекс қурилиши учун республика бюджет маблағи ҳисобидан 5 миллиард 523 миллион сўм сарфланди. Бу ерда 44х22 ҳажмдаги зал, маъмурий бино, шифокор хонаси жой олган бўлиб, самарали машғулотлар учун барча шароит яратилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА