Давлатободда 250 ўринли янги боғча очилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод тумани Порлоқ маҳалласида “Саодатга Элтувчи Йўл” давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, секторлар раҳбарлари, туман ҳокими, нуронийлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари ва маҳаллий аҳоли иштирок этди.
250 ўринли муассасанинг лойиҳа қиймати 9 миллиард 600 миллион сўмни ташкил этди. Бу ерда 8 та гуруҳ фаолияти йўлга қўйилиб, болажонларнинг сифатли таълим-тарбияси учун зарур барча шароит яратилди.
Боғча ишга туширилиши билан 30 нафар киши иш билан таъминланди.
Таъкидлаш керак, туманда 115 та, жумладан, 25 та давлат ва 90 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритаётган бўлиб, уларга жами 9755 нафар ўғил-қиз жалб этилган.
[gallery-13321]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА