Давлат солиқ қўмитаси – янги кўринишда
ДСҚ ўзига замонавийлик, кўркамлик, қулайлик ва соддаликни акс эттирган янги тимсолини танлади.
ДСҚ ўзига замонавийлик, кўркамлик, қулайлик ва соддаликни акс эттирган янги тимсолини танлади. Янги тимсол анъанавий давлат рамзларини ўзида акс эттириб, замонавийлик ва аниқликни ўзида ифода этмоқда.
Агарда авваллари “погондаги инспектор” кўринишида, мураккаб солиқ мажбуриятларини ундирувчи бўлса, энди сервисга йўналтирилган ва солиқ тўловчилар ўз мажбуриятларини бажаришларида ҳамда манфаатдорликлари таъминланишида амалий ёрдам берувчи орган қиёфасида намоён бўлмоқда.
Ундаги ранглар иккита асосий рангдан таркиб топган – кўк ва кулранг-олтин. Кўк ранг давлат рамзларида фойдаланилади. Бу ишончлилик ва қатъийлик белгиси бўлса, кулранг-олтин фаровонлик ифодасидир.
Тимсолдаги афсонавий Ҳумо қуши Ўзбекистонда бахт, эркинлик ва меҳрибонликни, гералдик услубда ифодаланган эса давлатчилик ва қатъиятлиликни намоён этади. Қушнинг ёйилган қанотлари очиқлик ва ҳалоллик, 14 та қирраси мамлакатимиз ҳудудлари ва Тошкент шаҳри тимсолидир.
Мутахассислар қанотлар марказидаги қозон шаклини солиқ тушумларининг давлат бюджети кўринишида битта жойга йиғилиб, кейинчалик қайта тақсимланишини англатувчи солиқ хизмати органлари фаолиятининг асосий функцияларига ишора дея тушунтиришмоқда.
Қушнинг ортида кўтарилаётган қуёш ёруғликни, янгиланаётган давлатнинг ёрқин йўлини ифодалайди.
Юқори қисмида рамзий маънода ташкилотнинг фаолиятини акс эттирувчи қозон, тангалар орасида эса саккиз қиррали юлдуз жойлашган.
Қозондаги тангалар ва юлдуз мамлакатнинг солиқ тизимини, юлдуз эса бутун тизимнинг ишлашини таъминлайдиган Солиқ қўмитасини англатади.
Биз худди коворкинг кўринишида. Концепция ташриф буюрувчилар билан мулоқотда қулайликни ҳис этишларига кўмаклашишга қаратилган.
- Ҳамкорликда ишлаш учун умумий майдон.
- “Ўзаро тенглик” асосига қурилган мулоқотлар.
- Қулай шароит.
- Дўстона муҳит.
Илиқликни ва дўстона кайфиятни ҳис этишларига кўмаклашувчи қулай сервис.