Давлат экологик экспертизасининг аҳамияти нимада? (+видео)
Давлат экологик экспертизаси мўлжалланаётган ва режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш ва давлат экологик экспертизаси объектини рўёбга чиқариш мумкинлигини ёки мумкин эмаслигини аниқлаш учун ўтказилади.
Иқтисодиёт ривожланмоқда, лойиҳалар сони ортиб бормоқда, йирик саноат, инфратузилма ва стратегик аҳамиятга эга лойиҳалар кўпаймоқда. Шу сабабли экологик баҳолашнинг янада кучли, тушунарли ва замонавий тизимини жорий этиш зарурати юзага келди.
Жорий йилнинг 11 майида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг янги механизмларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ҳам хўжалик ва саноат фаолиятининг атроф-муҳит ҳамда аҳоли саломатлигига салбий таъсирининг олдини олиш ва камайтиришга қаратилган замонавий механизмларни жорий этиш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.
Давлат экологик экспертизаси маркази мутахассиси Дурбек Фармонов экологик баҳолашнинг янада кучли, тушунарли ва замонавий тизимини жорий этиш зарурати, амалда қонунларнинг моҳияти хусусида гапириб берди.
Батафсил қуйидаги видеоҳаволада.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА