Давлат дастурининг мазмун-моҳияти тушунтирилди
ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Мирзо Улуғбек туманида Давлат дастурининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тадбир ташкил этилди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Равшан Фозилов, Севара Убайдуллаева “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили“ Давлат дастурида белгиланган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.


Мулоқот давомида қайд этилганидек, 2025 йилги Давлат дастурида экологияни асраш борасида қатор мақсад-вазифалар ўз аксини топган. Жумладан, жорий йилда маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш борасида аҳоли учун барпо этилаётган пиёдалар ва алоҳида велосипед йўлаклари бўйида дарахтлар ва ўсимликларни экиш орқали “Сояли сайр кўчалари” тармоғини яратиш кўзда тутилмоқда.
Тадбир сўнгида бир гуруҳ тадбиркорлар ва бошқа иштирокчилар партия сафига қабул қилинди.
М.Комилова, ЎзА