Дастурчилар фестивали ташкил этилди
Тошкентда Google Developers Group (GDG)нинг “GDG DevFest” дастурчилар фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник иштирок этди.

“GDG-DevFest” фестивали Google Developers Group жамоалари томонидан ҳар йил ўтказиладиган глобал тадбирлардан бири бўлиб, ушбу тадбир доирасида дастурчилар, IT-мутахассислар ва технологияларга бефарқ бўлмаганлар Google компаниясининг сўнгги технологиялари ва ишланмалари билан танишиш имконига эга бўладилар.

Жорий йилда ҳам фестиваль дастурчилар учун халқаро даражада билим алмашиш ва профессионал алоқалар ўрнатиш имкониятини яратди.

Жорий йилда ташкил этилган мазкур тадбирга республикамиз бўйича 1000 дан ортиқ дастурчилар иштирок этди ва ўзларига керакли билим ҳамда кўникмаларга эга бўлди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА