Дастурчи ва кашфиётчи болалар танлови
Танлов ғолиб ва совриндорларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Навоий шаҳар Ёшлар марказида бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида “Йилнинг энг яхши дастурчиси” ҳамда “Кашфиётчи болалар” кўрик-танловларининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Навоий вилоят ҳокимлиги, Республика “Баркамол авлод” болалар техник ижодиёти маркази ҳамкорлигида ташкил этилган танловда 70 нафар ёш истеъдод соҳиби қатнашди.

Иштирокчилар “Автомодель”, “Авиа-ракетомодель”, “Робототехника” йўналишлари бўйича тайёрлаган ихтироларини ҳакамлар ҳайъати эътиборига тақдим этди.
Танлов ғолиб ва совриндорларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
