Чортоқлик ўқитувчи “Спарк” автомобили билан тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бешта муҳим ташаббус доирасида ўтказилаётган “Ёш китобхон” танловининг жорий йилги баҳсларида наманганлик Замира Абдуллаева 20-30 ёш тоифасида ғолиб бўлиб, Президент совғаси – “Спарк” автомобили билан тақдирланди.
Замира Абдуллаева Чортоқ туманидаги 22-умумтаълим мактабида она тили ва адабиёти фанидан ёшларга сабоқ беради. Мактабнинг педагогик жамоаси ўртасида билими ва зукколиги ҳамда интилувчанлиги билан эътибор қозонган. Китобга меҳри бўлакча.
Ғолиб китобхон ўзи фаолият олиб бораётган мактабда тантанали кутиб олинди.
Тадбирда туман ҳокими А. Отахўжаев, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси туман бўлими, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси вакиллари, мактаб жамоаси – устоз-муаллимлар, ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
[gallery-10789]
Тантанада сўз олганлар мамлакатимизда китобхонлик ривожига қаратилаётган алоҳида эътибор хусусида тўхталиб, истеъдодли муаллимага келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА