Чодакда ОКМК юбилейи нишонланди
Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғида Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 75 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Маълумки, юртимиздаги йирик ишлаб чиқариш қувватларидан ҳисобланган мазкур корхонада 1160 нафардан зиёд ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Корхона томонидан Поп туманида 200 нафар йигитга электр пайвандлаш йўналишида ўқув ташкил этилиб, 500 нафар хотин-қиз бандлигини таъминлаш учун тикувчилик цехи ишга туширилгани айни муддаодир.
Тадбирда кон-металлургия саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт қилиш ва шу орқали эл-юрт фаровонлигини юксалтириш йўлида фидойилик кўрсатган бир гуруҳ ишчи-ходимлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Байрам тадбирида Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.
[gallery-20117]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА