Чирчиқ шаҳрида хотира монументи очилди
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хотирасини абадийлаштириш мақсадида хотира монументи очилди.
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хотирасини абадийлаштириш мақсадида хотира монументи очилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва дўстлари, шаҳар фаоллари, ёшлар иштирок этди.
Сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлаш йўлида хизмат бурчини ўташ чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган асл ўғлонлар, уларнинг унутилмас жасорати ҳар бир ёш авлод учун мислсиз ибрат, ҳарбий ватанпарварликнинг ёрқин намунаси экани таъкидланди. Бундай мард, садоқатли ўғлонлар жасорати ҳеч қачон унутилмаслиги, ғурур ва ифтихорга тўла хотираси қалбларда мангу барҳаёт экани алоҳида қайд этилди.


Тадбирда шунингдек, хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳам сўзга чиқиб, бундай эзгу ишлар учун ташкилотчиларга миннатдорлик билдирди.
Тадбирда ҳарбийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар томонидан ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ёдига ҳурмат бажо келтирилиб, ёдгорлик пойига гуллар қўйилди.