Чим хоккей: асакаликлар бош соврин соҳиби
Ўзбекистон Чим хоккей федерацияси ҳали баҳор бошланмасиданоқ қатор расмий мусобақалар ўтказишга улгурди.
Қиш ойининг сўнги ўн кунлигининг ўзида иккита спорт тадбири уюштирилди. Индор хоккей бўйича Урганчда ёш йигит-қизлар (2005 й.т.) ўртасида Кубок ўйинлари ўтказилган бўлса (бу ҳақда хабар берганмиз), кеча Андижон шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубогига якун ясалди.

Муросасиз ва кескин курашларга бой бўлган баҳслар ниҳоясига кўра аёллар ўртасида Бухоро вилояти вакиллари бош совринни қўлга киритишди. Иккинчи ўрин фарғоналикларга, учинчи ўрин эса наманганликларга насиб этди.
Эркаклар ўйинларида Асака шаҳри жамоаси шоҳсупадан жой олди. Андижон вилояти бош жамоаси иккинчи, фарғоналиклар эса учинчи бўлишди.
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА