Чим устида хоккей: 14 та жамоа Ўзбекистон кубоги учун беллашмоқда
Бугун, 4 ноябрь куни пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” спорт майдонида чим устида хоккей бўйича U-21 ёшлар ва қизлар ўртасида давом этаётган Ўзбекистон кубоги мусобақасида 3 та қизлар ва 4 та ўғил болалар жуфтлиги жамоалари рўбарў келади.
Кеча қизлар жамоалари ўртасидаги ўйинларда Бухоро Андижон жамоасига 0:1 ҳисобида енгилди. Тошкент вилояти вакиллари фарғоналикларни 8:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ўғил болалар жамоалари учрашувларида Самарқанд Тошкент шаҳри чим устида хоккейчиларини 5:0, Тошкент вилояти жамоаси Сирдарё спортчиларини 7:4, Тошкент вилояти-2 вакиллари Андижон жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Наманган – Хоразм тўқнашувида 3:2 ҳисоби қайд этилди.
Ўзбекистон кубоги мусобақалари 7 ноябрга қадар давом этади.
Тўлқин Рўзиев,
ЎзА