Чехия элчиси билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Чехия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Вацлав Йилекни қабул қилди.
Вазир ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қиларкан, элчини юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унга муваффақиятли фаолият тилади.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Чехия ҳамкорлигини ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатларни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Бўлажак турли даражадаги икки томонлама тадбирлар, жумладан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувнинг навбатдаги даврасини ўтказиш билан боғлиқ амалий масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида иқтисодий дипломатияни ривожлантириш, республикамиз иқтисодиётини юксалтиришга қаратилган турли лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, тўғридан-тўғри Чехия инвестиция ва технологияларини жалб қилишдан ҳар икки томон манфаатдор экани тасдиқланди.
Музокара давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди
ЎзА