Чекка ҳудудда замонавий шароит
Фарғона вилоятининг Бешариқ тумани Чинобод қишлоғидаги18-мактабгача таълим муассасасида Инвестиция дастури асосида 2 миллиард 400 миллион сўмлик қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, болалар учун барча замонавий шароит яратилди.

Янги ва шинам хоналар, мусиқа ва спорт заллари, ошхона, болалар майдончалари тарбияланувчилар ихтиёрида. Ҳозир бу ерда 100 нафар бола таълим-тарбия олмоқда. Ҳар бир хона, машғулот зали бешта эзгу ташаббус доирасида болаларнинг руҳиятига мос безатилди, турли ўқув-тарбиявий жиҳозлар билан таъминланди.