Чавандозларимизнинг навбатдаги муваффақиятлари
Россияда от спорти бўйича ташкил этилган «Maxima masters stars Eurasia» халқаро турнирининг жамоавий баҳсларида чавандозларимиз муваффақиятли иштирок этди.
Мусобақада Бекзод Қурбонов, Хуршидбек Олимжонов, Аъзам Толиббоев ва Умид Комиловдан иборат Ўзбекистон терма жамоаси жамоавий баҳсларда кумуш медални қўлга киритди. Ушбу йўналишда Россия ва Қирғизистон терма жамоаси олтин ҳамда бронза медалига сазовор бўлди.

Маълумот ўрнида: «Maxima masters Eurasia» халқаро турнирининг яккалик баҳсларида Бекзод Қурбонов, Алена Деревянк, Эрмуҳаммад Фозилхўжаев ва Бекзод Эргашбоев каби спортчиларимиз олтин медаль билан тақдирланган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА