Чадда вақтли ҳукумат шакллантирилди
Чад мамлакатида вақтли ҳарбий кенгаш 40 та вазирдан иборат вақтли ҳукуматни шакллантирди, аксарият вазирлар яқинда ҳалок бўлган президент Идрис Деби пайтидаги лавозимини сақлаб қолди, дейилади кенгаш матбуот хизмати тарқатган хабарда.
"Чад вақтли ҳарбий кенгаш Бахими Бадаки Альберт бошчилигидаги вақтли ҳукуматни тайинлади", — дейилади хабарда.
Чад ҳарбийлари 20 апрелда 68 ёшли президент Идрис Дебининг вафотидан кейин парламент ҳамда ва ҳукуматни тарқатиб юборилгани ҳамда Вақтли ҳарбий кенгаш ташкил этилгани ҳақда эълон қилган эди. Вақтли ҳарбий кенгашга марҳум президентнинг 37 ёшли ўғли генерал Муҳаммад Идрис Деби раҳбарлик қиладиган бўлди. Ҳарбийларнинг баёнотига кўра, мамлакатда ўтиш даври бир ярим йилга чўзилади, шундан кейин сайловлар бўлиб ўтади.