Чўнғараликлар тиббий кўрикдан ўтказилди
Ўтказилган тиббий кўрик натижасида касаллик аниқланган юзга яқин кишига муолажалар тавсия этилди.
Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров бошчилигида юқори малакали шифокорлардан иборат ишчи гуруҳи Риштон тумани Чўнғара қишлоғида бўлиб, аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.
Ўтказилган тиббий кўрик натижасида касаллик аниқланган юзга яқин кишига муолажалар тавсия этилди.Чўнғаранинг бир йиллик эҳтиёжидан келиб чиқиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 350 миллион сўмлик дори-дармонлар етказиб берилди. 10 нафар нуроний ва ногиронга “Олтиариқ” ва “Товоқсой” сиҳатгоҳларига бепул йўлланмалар тарқатилди.

