Бухородаги саммити якунланди
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга амалий ташрифи якунланди.
Ташриф доирасида Бухорода олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди.

Олий мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси ва қадимий Бухоронинг тарихий ёдгорликларини зиёрат қилди.

Етакчилар вилоят ҳокимлигининг ситуацион маркази, сунъий интеллект бўйича лойиҳалар ва саноат корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.

Тадбирлар якунлангач, олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари кузатиб қўйди.
Шу билан Президентимиз Бухорога сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.