Бухородаги оромгоҳлар мавсумга шай
Бухоро вилоятида жорий йил ёз мавсумида сўлим табиатга эга, шаҳарлардан ташқари гўшаларда фаолият юритаётган 11 та стационар оромгоҳда ва вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан 129 та соғломлаштириш майдончаларида болаларнинг ҳордиқ чиқариши режалаштирилган.
Шундан 11 та стационар оромгоҳда пандемия муносабати билан ижтимоий масофани сақлаш кераклиги инобатга олинган ҳолда 3 минг 455 нафар бола, 129 та соғломлаштириш майдончасида 11 минг 290 нафар бола соғломлаштирилиши кўзда тутилган.
Шаҳарортидаги 11 та стационар оромгоҳда 3 минг 455 нафар болани соғломлаштириш учун 1 миллиард 500 миллион сўмга яқин маблағ сарфланади. Оромгоҳларда йўлланманинг минимал нархи 426 минг 480 сўмни ташкил этади.
[gallery-2480]
Шаҳарорти оромгоҳлари 5 сменагача, мактабларда ташкил этилган кундузги оромгоҳлар 3 сменада фаолият олиб боради.
Ҳар йилгидек, бу йил ҳам биринчи навбатдаги эътибор хавфсизлик масаласига қаратилмоқда.
Бу борада Ички ишлар бошқармаси ва бошқа бир қатор ташкилотлар томонидан барча зарур чоралар кўрилди. Оромгоҳлардаги жамоат тартибини сақлаш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш, фавқулодда вазиятлар юз беришининг олдини олинмоқда.
Зариф Комилов, Тоҳир Истатов, ЎзА