Бухорода янги чемпионлар номи маълум бўлди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берганимиздек Бухорода кураш спорт тури бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 600 нафарга яқин курашчи беллашмоқда.
Йилнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири бўлган мазкур чемпионат ғолиблари 2026 йилда Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида Ўзбекистон кураш терма жамоаси номидан иштирок этади.
Мусобақанинг иккинчи кунида эркаклар ўртасида Акбар Ўролов (Сурхондарё вилояти), Ахрор Зиёдуллаев (Тошкент шаҳри) ва Самандар Садинов (Тошкент шаҳри) ўз вазн тоифасида ғолиб бўлди.
[gallery-26247]
Аёллар ўртасидаги баҳсларда эса Машҳура Ғаниева (Самарқанд вилояти), Мухлиса Қодирберганова (Тошкент шаҳри) ва Шоҳиста Назарова (Сурхондарё вилояти) ўз вазн тоифасида барча рақибларидан устун келди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА