Бухоро вилоятидан 99 минг нафар фуқаро меҳнат миграциясида экани айтилди
Бухоро вилоятидан 99 минг нафар фуқаро меҳнат миграциясида. Хориждан қайтган 24 минг киши ҳали иш топмаган. Вилоят бўйича ишсизлар сони 40 мингга яқин, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст.
– Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди, – деди Президентимиз.
Масъулларга хорижда кам иш ҳақига ишлаётган юртдошларимизни касбга ўқитиб, юқори даромадли ишга жойлаштириш, 270 минг нафар аҳолининг даромадини ўртача ва ундан юқори даражага олиб чиқиш бўйича туманлар кесимида режа ишлаб чиқиш топширилди.
ЎзА