Аввал хабар қилинганидек, Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 2 та шамол электр станцияси қурилмоқда.
Шамол электр станциялар учун Хитойдан шамол генератор ва турбиналар махсус транспорт воситалари орқали олиб келинмоқда.
Хитойнинг “Envision” компанияси томонидан ушбу станциялар учун 158 та турбина етказиб берилади.

Мазкур электр станциялар 2024 йил якунида ишга туширилиши режалаштирилган.
Вазирлик матбуот хизматига кўра, станциялар тўлиқ ишга туширилгач, йилига 3,6 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 1,1 миллиард метр куб табиий газ тежалишига эришилади ва атмосферага 1 миллион тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йирик лойиҳалар Президентимизнинг 2021 йил 23 февралдаги қарорлари асосида амалга оширилмоқда.
ЎзА