Бугун туғилган кун
“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раисининг ишлаб чиқариш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Рухулла Қурбонов 1956 йил 20 августда Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган.
20 август
“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раисининг ишлаб чиқариш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Рухулла Қурбонов 1956 йил 20 августда Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган.
Рухулла Қурбонов 1978 йил Тошкент давлат университети(ҳозирги ЎзМУ), 1996 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.
У меҳнат фаолиятини Ўзбекистон давлат балиқчилик қўмитаси ҳовуз балиқчилиги ва балиқ тутиш бошқармаси мухандиси вазифасидан бошлаб, соҳада қатор масъул вазифаларда ишлаган. Хусусан, Сурхондарё балиқ комбинати директори, Ўзбекистон балиқчиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот маркази директори, Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тажриба станцияси директори бўлган.
Рухулла Қурбонов 2017 йилдан буён “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раисининг ишлаб чиқариш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари бериб борилади.
Мазкур рукнга энди Сиз ҳам тўлов асосида ўз яқинларингизнинг туғилган кунларини жойлаштириш имкониятига эгасиз.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: uzauz@yandex.ru
Телефон: 71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!