Бухорода “Қовун сайли” бошланди
Бухорода мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб анъанавий “Қовун сайли” байрами бошланди.
Бухорода мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб анъанавий “Қовун сайли” байрами бошланди.
Ҳар йили вилоят марказининг Фавворалар майдонида катта тантана сифатида ўтадиган “Қовун сайли”ни бу йил Буxоро шаҳрининг 11 та ҳудудида ташкил этишга қарор қилинди.
1996 йилдан буён ўтказиб келинаётган “Қовун сайли”да “Кўкча”, “Амири”, “Новвоти”, “Бўрикалла”, “Кампирчопон”, “Даҳбеди”, “Шерози”, “Тошлоқи”, “Гулоби”, “Баргинай” каби ўттизга яқин бир-биридан xушxўр навлар тақдим этилмоқда.
Сайлнинг дастлабки куни вилоятнинг барча туманларидаги 197 та фермер xўжалиги томонидан етиштирилган 1217 тонна қовун-тарвуз шаҳарликлар дастурxонига тортиқ қилинди. Бундан ташқари, тадбирда сархил мева-сабзавотлар, асаларичилик маҳсулотлари савдоси ҳам ташкил этилди.


