Бугун уч боксчимиз рингга кўтарилади
Мўғулистон пойтахтида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг бугунги баҳсларида уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади.
Мўғулистон пойтахтида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг бугунги баҳсларида уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади.
Вазни 64 килограммгача боксчилар ўртасида Жавлонбек Йўлдошев филиппинлик Танодра Рэнди билан иккинчи давра йўлланмаси учун куч синашса, 75 килограммгача вазн тоифасида Суҳробжон Қайимов мезбонлар вакили Гантулга Батбаярга қарши жанг ўтказади. Оғирлиги 91 килограммдан юқори бўлган истеъдодли чарм қўлқоп устамиз Мирмуҳсин Маҳмудов илк жангида ҳиндистонлик Аман билан рақобатлашади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг илк кунида Мирзабек Мирзахалилов ва Раҳматулло Тошпўлатов ўз vazn toifalarida jang o‘tkazib, yakunda g‘alaba qozongan edi.