Бугун туғилган кун – Абдулла Орипов (хотира)
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, атоқли жамоат арбоби Абдулла Орипов 1941 йил 21 мартда Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Некўз қишлоғида туғилган.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Қарши шаҳри марказида Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолият бошлади. Мактабда ташкил этилган хиёбонда шоир ҳайкали қад ростлади. Шунингдек, мактаб негизида адибнинг барча асарлари ва бошқа ижодкорларнинг китобларидан иборат кутубхона ва музей ташкил этилди.
Ижодкорнинг Қарши шаҳридаги уйи пештоқига мемориал лавҳа ҳам ўрнатилди.
Шоир юртини, одамларни қанчалик севган, шеър ва достонларида баралла куйлаган бўлса, уни халқимиз ҳам шунчалик ардоқлайди.
Халқнинг қалбидан чуқур жой олган Абдулла Орипов ҳаёти ва ижоди ҳақида кўп гапириш, ёзиш мумкин. Абдулла Орипов 2016 йил 5 ноябрь куни 75 ёшида вафот этди. Шоир ёзган шеърлар эса юракларимизда яшайверади.
Ушбу ҳавола орқали сайтимизнинг бошқа саҳифасига ўтиб, шоирнинг шеърларини ўқишингиз мумкин.
***
PS:Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!