Бугун БМТ бош котибининг Москвага ташрифи бошланади
Бугун – 12 май куни БМТ бош котиби Антониу Гутеррешнинг Москвага ташрифи бошланади.
Ташрифнинг биринчи куни бош котиб Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиб, Украина ва Исроил-Фаластин зиддиятини муҳокама қилади. Шунингдек, Гутерреш президент Владимир Путин билан онлайн шаклда мулоқот қилиши режалаштирилган.
Мазкур ташриф Россия ҳукумати таклифига кўра амалга оширилмоқда. Гутерреш ташриф олдидан Лавров билан учрашувда ҳавфсизлик бўйича ҳал қилувчи барча масалаларни, жумладан, Ливия, Сурия, Яман, Украина ва Афғонистондаги зиддиятларни муҳокама қилишини айтганди.